«муқобил энергия» тегли мақолалар


Президент 2024 йилга мўлжалланган муқобил энергия бўйича режалардан норози бўлди
29 феврал 2024, 14:46

Президент 2024 йилга мўлжалланган муқобил энергия бўйича режалардан норози бўлди

Президент Энергетика вазири ва вилоятлар ҳокимларининг муқобил энергетика соҳасидаги 2024 йилги режаларидан норози бўлди. Шавкат Мирзиёев 2−3 ойда 14 та қуёш ва шамол электр станциясини ишга туширишни тезлаштириш ва 2 та гидротўплаш станцияси лойиҳаларини ишга тушириш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистонда электр тарифлари ошгани тадбиркорларнинг қуёш панелларини ўрнатишини тезлаштирди
15 ноябр 2023, 21:56

Ўзбекистонда электр тарифлари ошгани тадбиркорларнинг қуёш панелларини ўрнатишини тезлаштирди

Тадбиркорлар электр энергияси тарифлари оширилганидан сўнг ўз объектларига қуёш панелларини тезроқ ўрната бошлади, дея маълум қилди Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Шунингдек, у панеллаларни ўрнатишда тўсиқлар мавжудлиги ҳақида Қонунчилик палатасида айтилган гапларни рад этди.

МБ муқобил энергия учун кредит бўйича рискни вақтинча ноллаштиришни таклиф қилмоқда
24 феврал 2023, 17:16

МБ муқобил энергия учун кредит бўйича рискни вақтинча ноллаштиришни таклиф қилмоқда

Ўзбекистонда муқобил энергия объектларини ишга тушириш учун ажратилаётган кредитлар бўйича таваккалчилик даражаси 1 декабргача ноллаштирилиши мумкин. Шундай қарор қабул қилинса, муаммоли кредитлар бўйича 2 хонали рақамларга дуч келиш эҳтимоли бор, — дейди иқтисодчи Отабек Бакиров.

Президент — Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланишни қандай ошириши ҳақида
1 феврал 2023, 21:10

Президент — Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланишни қандай ошириши ҳақида

Шавкат Мирзиёев энергия ресурслари тақчиллиги шароитида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кўпайтириш бўйича таклифларни санаб ўтди. Давлат аҳолидан электр энергиясини бир кВт/соатига 1000 сўмдан сотиб олишни бошлайди, иссиқхоналар ва ғишт заводларини кўмирга ўтказади ва ҳоказо.

2023 йилдан ташкилотлардан 25% иссиқ сув ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаб этилади
10 июн 2022, 14:58

2023 йилдан ташкилотлардан 25% иссиқ сув ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаб этилади

2023 йилдан савдо мажмуалари, маданият ва истироҳат боғлари, ресторан, меҳмонхона, супермаркет, бозор, аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари, хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари, банклардан камида 25% иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаб этилади.

Қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга 15 млн сўмгача компенсация тўланади
10 июн 2022, 14:30

Қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга 15 млн сўмгача компенсация тўланади

Президент муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини маълум қилди. Унга кўра, қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга 15 млн сўмгача компенсация тўланади ёки 3 йилга фоизсиз муддатли тўлов имконияти яратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг